Перейти к основному содержанию
LONGEVINA by Sheikh al-Rais

II группа · Золотые травы медицины Ибн Сины

Далачой / Зверобой (Hypericum perforatum)

SKU:
LNG-02-007
Упаковка:
Крафт-вакуум пакет
Объём:
50 г
В наличии

Гиперицин ва гиперфорин сақловчи тоғ далачойи гул ва барг кукуни (CoA сертификатли).

42 000 сум
1
Быстрый заказ в 1 клик

Менеджер позвонит вам и сам оформит заказ.

Заказ по телефону: +998 97 019 33 55

Мизожи («Тиб қонунлари» талқинида): Иссиқ ва қуруқ (2-даражада). Савдовий (меланхолик) кайфиятни тарқатади, сийдик ва ўтни равон қилади.

Илмий ва тиббий хусусиятлари

  • Ибн Сино таълимотида: «Тиб қонунлари»да далачой (ҳуфориқун) асаб оғриқларини (хусусан қуймич асаби — ирқуннасо оғриғини) қолдирувчи, ички яраларни битирувчи ва руҳий тушкунликни кетказувчи гиёҳ сифатида келтирилган.
  • Замонавий фитотерапияда: Гиперицин ва гиперфорин мияда серотонин, норадреналин ва дофамин мувозанатини сақлаб, енгил ва ўрта даражадаги депрессия, апатия ва мавсумий тушкунликни бартараф этади.

Мақсад: Уйқу ва асаб тизими (Кайфият), Жигар ва ўт пуфаги, Ҳазм тизими.

1 г кукунни 200 мл қайноқ сувда 15 дақиқа дамлаб кундузи ичиш ёки зайтун мойида 21 кун тиндириб (мацерация усулида) шифобахш «Қизил далачой мойи» тайёрлаш.

Қарши кўрсатмалар

Антидепрессантлар, қон суюлтирувчи (варфарин), гормонал ва юрак дорилари билан бирга ичиш мумкин эмас (жигар ферментлари орқали дорилар таъсирини ўзгартиради). Қуёш нурига сезувчанликни ошириши мумкин; ҳомиладорликда тақиқланади.

Сурункали касалликлар бўйича даволанаётган бўлсангиз, ҳомиладор ёки эмизикли бўлсангиз, қабул қилишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Қадоқ: Крафт-вакуум пакет, 50 г.

Сифат стандарти: Гиперицин ва гиперфорин сақловчи тоғ далачойи гул ва барг кукуни (CoA сертификатли).

Сақлаш шароити

  • Ҳар сафар ишлатгандан сўнг пакетни зич ёпинг — намлик ва ҳаво кирмаслиги керак.
  • Салқин, қуруқ ва қоронғу жойда, қопқоғини зич ёпиб сақланг.

СЭС ва CoA

Барча хомашёлар кириш назоратидан ўтади, таҳлил сертификатига (CoA — Certificate of Analysis) эга ва Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология талабларига тўлиқ жавоб беради.

Из этой группы

Корзина